Линклар

logo-print

Ғалаба-Амузанг темир йўлидаги портлаш хориж матбуоти диққатида қолмоқда


Якшанба куни аксар хориж нашрлари Ўзбекистонни Тожикистон билан боғловчи Ғалаба-Амузанг темир йўлидаги портлаш ҳақида ёзди.

Washington Post, Eurasianet каби нашрларда портлаш сабаби сифатида террорчилик акти версияси илгари сурилганига эътибор қаратилган.

Ҳодиса 17 ноябрга ўтар кечаси Термиз шаҳрини Тожикистоннинг Қўрғон Тепа шаҳри билан боғлайдиган Ғалаба-Амузанг темир йўл участкасида содир бўлган эди.

Ўзбекистон расмий матбуоти дастлабки терговда террорчилик акти илк версия сифатида илгари сурилаётганини хабар қилган эди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, темир йўлда рўй берган портлаш оқибатида талафот кўрилмаган.

Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, портлаш сабабини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилган.

Термиз-Қўрғонтепа ўртасидаги 218 километрлик темир йўлдан 1974 йилдан бери фойдаланиб келинади.
XS
SM
MD
LG