Линклар

Ўзбекистон Ахборот агентлиги чоп этган хабар мазмунига кўра, Тошкент шаҳрининг иккита туманида биометрик паспорт бериш бўйича дастлабки синов жараёни муваффақиятли бормоқда.

Шу кунларда Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек ҳамда Юнусобод туманларида кунига ўртача 50 кишига биометрик паспорт тарқатилмоқда.

Расмий хабарда айтилишича, фуқароларга уч турда – фуқаролик паспорти, фуқаролиги йўқ шахслар учун ҳаракатланиш ҳужжати ва дипломатик паспортлар берилмоқда.

Агентлик хабарида тез орада бундай паспортлар республиканинг барча вилоятлари бўйлаб берила бошлаши айтилган, аммо аниқ муддат яна тилга олинмаган.
XS
SM
MD
LG