Линклар

logo-print
Бугун Миср ҳарбийлари Қоҳира шаҳридаги намойишларни тарқатиш мақсадида Таҳрир майдонини ишғол қилди.

Хабарларга кўра, майдонни эгаллаб олган намойишчиларга қарата юзлаб аскар ёш оқизувчи газ ва резина ўқларни қўллаган.

Шунингдек, норозилар дубинкалар билан калтаклангани ва тан жароҳатлари олгани айтилмоқда.

Миср пойтахти Қоҳирада иккинчи кундирки полиция ва яна Таҳрир майдонига чиққан намойишчилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Шанба куни мамлакат ҳукуматининг ваъда этилган ислоҳотларни кечиктираётганидан норози бўлган аҳоли яна янги намойишларни бошлаган ва полиция билан тўқнашув кун бўйи давом этган эди.

Сўнгги хабарларга кўра, тўқнашувларда камида икки одам ўлган.

Давлатга қарашли MENA агентлигидан олинган маълумотга кўра, тўқнашувларда камида 676 одам жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG