Линклар

logo-print

АҚШда террор ҳужумлари режалаган шахс қўлга олинди


Ню Йорк полицияси Ироқ ва Афғонистондан қайтаётган Америка ҳарбийларига бомба ҳужуми уюштиришни режалаган шахс қўлга олинганини билдирди.

Маълумотларга кўра, АҚШ фуқароси бўлган 27 яшар Хосе Пиментел шанба куни ҳибсга олинган.

Ню Йорк полицияси комиссари Реймонд Келли гумондор шахсни “Ал-Қоида тарафдори” дея атади.

Хабарларга кўра, Пиментелнинг “Ал-Қоида” билан бевосита алоқаси бўлмаган.

Расмийлар тахминича, қўлга олинган шахс ҳарбийлардан ташқари полиция ва почта ходимларига ҳам ҳужум уюштиришни режалаган.

Суд ҳужжатларида унга терроризм билан боғлиқ учта айблов қўйилгани билдирилган.
XS
SM
MD
LG