Линклар

Озарбайжонлик журналист суиқасддан омон қолди


Озарбайжондаги Пен клуби дастури - Шардуш Шафизода (ч), Асад Жаҳонгир (ўр.) ва Рафиқ Таги (ўнг), 2010 йил 10 декабр.

Озарбайжондаги Пен клуби дастури - Шардуш Шафизода (ч), Асад Жаҳонгир (ўр.) ва Рафиқ Таги (ўнг), 2010 йил 10 декабр.

Озарбайжон ҳукумати таниқли ёзувчи ва журналист Рафиқ Тагига қарши қилинган ҳужум юзасидан жиноий иш қўзғатди.

Озодлик мухбирининг хабар қилишича, Таги шанба куни кечқурун Бокуда уйига қайтаётган пайтда пичоқлаб кетилган.

Тўрт соат давом этган жарроҳлик амалиётидан кейин шифокорлар унинг ҳаёти хавф остида эмаслигини билдирди.

Якшанба куни унинг рафиқаси ва ўғли полиция суҳбатида бўлди.

2007 йилда Боку шаҳридаги туман суди Рафиқ Тагини 2006 йилда “Санъат” газетасида Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарни танқид қилган мақола чоп этгани учун уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Ўша йили президент эълон қилган ауфга мувофиқ у қамоқдан озод бўлган.

Бироқ Эрондаги Оятуллоҳ Фозил Ланкарани Рафиқ Тагини ўлдиришча чақирувчи фатво чиқарган.
XS
SM
MD
LG