Линклар

Ливияда разведка хизматининг собиқ раҳбари қўлга олинди


Қаддафийнинг ўғли Сайфул Ислом (ч) ва Қаддафий режимининг разведка хизмати бошлиғи Абдулла ал-Санусси.

Қаддафийнинг ўғли Сайфул Ислом (ч) ва Қаддафий режимининг разведка хизмати бошлиғи Абдулла ал-Санусси.

Ливиянинг Ўтиш даври миллий кенгаши Муаммар Қаддафий режимининг разведка хизмати бошлиғи Абдулла ал-Санусси мамлакат жанубида қўлга олинганини маълум қилди.

Бир кун олдин Қаддафийнинг ўғли Сайфул Ислом ҳам Ливия жанубида ушланган эди.

БМТнинг Ҳаага шаҳридаги Халқаро жиноят суди шу йил бошида Ливияда содир этилган жиноятлар бўйича Абдулла ал-Санусси ва Сайфул Исломга қидирув эълон қилган.

Ал-Санусси 1996 йилда Триполи қамоқхонасида бир мингдан ортиқ маҳбуснинг қатлиом этилишига алоқадорликда айбланган.

Муваққат ҳукумат Сайфул Ислом Ливияда адолатли суд қилинишини маълум қилган.

Халқаро жиноят суди Бош прокурор Луис Морено Окампо шу ҳафтада айни масалани Ливия ҳукумати билан муҳокама қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG