Линклар

Миср пойтахти Қоҳирада намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида содир бўлган тўқнашувда камида 10 киши нобуд бўлди.

Якшанба кунги тўқнашувда хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ, резина ўқлар ва таёқларни ишлатди.

Мисрнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийларига асосланиб давлат телевидениеси зўравонликлар оқибатида 10 киши нобуд бўлгани, 324 нафари жароҳатланганини хабар қилди.

Намойишчилар мамлакат бошқарувини вақтинча қўлига олган ҳарбий раҳбарлар ўз салоҳиятларини кучайтиришидан хавотир билдириб, мамлакат бошқарувини фуқаро раҳбарга топширилишини талаб қилмоқда.

Давлат телевидениеси орқали ўқиб эшиттирилган баёнотда Таҳрир майдонида рўй берган тўқнашувлар мамлакатдаги сиёсий жараённи издан чиқара олмаслиги ва ҳукумат парламент сайлови белгиланганидек 28 ноябр куни бошланишини таъминлаши маълум қилинган.

Европа Иттифоқи раҳбарлари Мисрда яна бир неча намойишчи ўлгани ва юзлаб одам яраланганини қоралади.
XS
SM
MD
LG