Линклар

Испаниядаги сайловида мухолиф партия ғалаба қозонди


Испания Халқ партияси етакчиси Мариано Рахой (ўр.) ва садошлари сайлов ғалабасини нишонламоқда.

Испания Халқ партияси етакчиси Мариано Рахой (ўр.) ва садошлари сайлов ғалабасини нишонламоқда.

Испаниянинг янги Бош вазири бўлиши кутилаётган Мариано Рахой испанияликларга мамлакатни иқтисодий бўҳрондан олиб чиқишда янги ҳукуматдан “мўжиза кутмаслик”ни айтди.

Испанияда якшанба куни ўтказилган парламент сайловида Мариано Рахой етакчилигидаги мухолифатдаги либерал Халқ партияси парламентдаги кўпчилик ўринни эгаллади.

Хабарларга кўра, Халқ партияси вакиллари Испания парламентидаги 350 ўриндан 186 тасини эгаллайди. Бу сўнгги 30 йил давомида Испания тарихида битта партия вакилларининг илк бор энг кўп ўринни эгаллашидир. Сўнгги етти йил давомида мамлакатни бошқариб келган Хосе Луис Родригес Запатеро бошчилигидаги Социалистлар партияси сайловчиларнинг қарийиб 29 фоиз овозини олган ва парламентдаги 110та ўринни эгаллаши кутилмоқда. Испаниянинг янги ҳукумати евро ҳудудига аъзо бўлган бошқа давлатлар каби ҳукумат сарф-ҳаражатларини қисқартиришни назарда тутган дастурни амалга ошириши керак бўлади.
XS
SM
MD
LG