Линклар

logo-print

Ўзбекистонда Россияга героин олиб кетаётган контрабандачи қўлга тушди


Ўзбекистон МХХнинг Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси ходимлари Россия Федерациясига гиёҳванд моддалар олиб кетаётган контрабандачини қўлга олди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон чегарачилари 19 ноябр куни “Сариосиё” чегара пунктида “Кўлоб-Москва” йўналиши бўйича кетаётган поезддаги Тожикистон фуқаросидан 1,5 килограмм героин топиб, уни мусодара қилган.

Сурхондарё вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон чегарачиларига кўра, фақат жорий йилнинг учинчи чорагида темир йўл ва автомобил йўлларидаги текширув пунктларида 12 марта Тожикистондан яширинча наркотиклар олиб ўтишга уринган шахсларни қўлга олган.
XS
SM
MD
LG