Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:47

Таҳрир майдонидаги тўқнашувда 12 киши нобуд бўлди


Якшанба куни юзлаб аскар ва полиция ходимлари Қоҳиранинг Таҳрир майдонидаги минглаб намойишчини тарқатиш учун майдонга бостириб кирди.


Таҳрир майдонида 20 ноябр куни хавфсизлик кучлари намойишчиларни тарқатиш учун уларга қарши кўздан ёш оқизадиган газ, резина ўқлар ва таёқларни ишлатди.

Дастлаб намойишчилар ҳужумдан саросимага тушган. Кейин улар гуруҳларга бўлиниб, майдонга қайтган.

Рейтерс ва Франс пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, 20 ноябр кунги зўравонликлар пайтида 11 тагача одам нобуд бўлган.

Қарама-қаршилик Таҳрир майдонида бошланган норозилик намойишининг иккинчи кунида рўй берди.

Қоҳирада намойишчилар полиция билан тўқнашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:32 0:00


Мисрнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийларига асосланиб давлат телевидениеси зўравонликлар оқибатида 10 киши нобуд бўлгани 324 киши жароҳатланганини хабар қилди.

Намойишчилар мамлакат бошқарувини вақтинча қўлига олган ҳарбий раҳбарлар ўз салоҳиятларини кучайтиришидан хавотир билдириб мамлакат бошқарувини фуқаро раҳбарга топширилишини талаб қилмоқда.

Давлат телевидениеси орқали ўқиб эшиттирилган баёнотда Таҳрир майдонида рўй берган тўқнашувлар мамлакатдаги сиёсий жараённи издан чиқарам олмаслиги ва ҳукумат парламент сайлови белгиланганидек 28 ноябр куни бошланишини таъминлаши маълум қилинган.

Европа Иттифоқи раҳбарлари Мисрда яна бир неча намойишчи ўлгани ва юзлаб одам яраланганини қоралади.

Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси Кэтрин Эштон томонларни оғир-босиқ бўлишга чақириб, қурбонлар яқинларига таъзия билдирди.

Сувайш шаҳрида полиция ходимлари шаҳар марказида жойлашган полиция идорасини штурм қилмоқчи бўлган намойишчиларни тарқатиш учун ҳавога қарата ўқ узди.

Франс пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Мисрнинг Қена ва Ассиут шаҳарларида ҳам норозилик намойишлар бўлган.

Миср хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, мамлакат бўйлаб ўтказилган норозилик намойишларида 55 киши ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG