Линклар

Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, Қоҳира марказига йиғилган намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда якшанба кундан буён камида 20 киши қурбон бўлган.

Бугун мамлакат телевидениесида шаҳар марказида Таҳрир майдонига йиғилган намойишчиларга қарата полициянинг ёш оқизувчи газ ва резина ўқларни қўллаётгани акс этган кадрларни намойиш қилган.

Вазирлик берган хабарга кўра, тўқнашувларда 1 минг 750 га яқин одам жароҳатланган.

Собиқ президент Ҳусни Муборак шу йил феврал ойида бошланган намойишлардан сўнг ҳокимиятни тарк этган ва шундай буён ҳам Мисрда норозилик намойишлар тез-тез такрорланмоқда.

Намойишчилар мамлакат бошқарувини вақтинча қўлига олган ҳарбий раҳбарлар ўз салоҳиятини кучайтиришидан хавотир билдириб, мамлакат бошқарувини фуқаровий раҳбарга топширишни талаб қилмоқда.

Бир ҳафтадан сўнг мамлакатда парламент сайловлари бўлиб ўтилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG