Линклар

logo-print
Туркия матбуоти Сурия шимолидан ўтиб бораётган туркиялик зиёратчиларнинг автобуслари карвонига ҳужум бўлгани ва икки фуқароси жароҳатлангани ҳақида хабар тарқатди.

Турк матбуоти воқеа гувоҳларига таяниб, ҳужум автобуслар карвони чегара блок постидан ўтган кезда суриялик ҳарбийлар томонидан амалга оширилганини айтмоқда.

Натижада автобус ҳайдовчиси ва бир йўловчи жароҳатланган.

Туркия раҳбарияти Сурия президенти Башар ал-Ассад режимининг намойишчиларга нисбатан ҳарбий куч қўллаётганини танқид қила бошлаганидан буён икки давлат ўртасидаги муносабатлар таранглашиб бормоқда.

БМТ берган маълумотга кўра, Сурияда март ойи ўрталарида бошланган намойишларнинг қонли тарзда бостирилиши боис камида 3 ярим минг одам ўлдирилган.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, бугун ҳам камида яна 4 киши ҳукумат қўшинлари Ҳомс шаҳрида амалга оширилган рейд чоғида қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG