Линклар

Испаниянинг янги Бош вазири бўладиган Мариано Рахой ҳозирданоқ мамлакат аҳлидан ўз ҳукуматидан "мўъжиза" кутмасликни сўрамоқда.

Оғир иқтисодий бўҳрон исканжасида қолаётган Испания ҳукуматининг янги раҳбари умумхалқ сайлови дастлабки натижалари эълон қилиниши билан жамоатчилик олдида қилган чиқишида шу мазмунда сўзлади.

Хабарларга кўра, Халқ партияси вакиллари Испания парламентидаги 350 ўриндан 186 тасини эгаллайди. Бу сўнгги 30 йил давомида Испания тарихида битта партия вакилларининг илк бор парламентдаги энг кўп ўринни эгаллашидир.

Сўнгги етти йил давомида мамлакатни бошқариб келган Хосе Луис Родригес Запатеро бошчилигидаги Социалистлар партиясига парламентдан 110 ўрин берилади.

Эндиликда Испаниянинг янги ҳукумати евро ҳудудига аъзо бўлган бошқа давлатлар каби иқтисодий бўҳронга қарши кураш чораси сифатида ҳукумат сарф-ҳаражатларини кескин қисқартиришга оид дастурни амалга ошириши керак.
XS
SM
MD
LG