Линклар

logo-print
Андижон вилоят ҳокимлигининг 2011 йил 9 ойлиги натижаларига бағишлаб ўтказилган йиғинида қишга қўшимча озиқ-овқат ғамлаш зарурати тилга олинди.

Olam.uz портали хабарига кўра, шаҳар ва туман ҳокимлари йиғилган мажлисда сўзлаган вилоят ҳокими, сенатор Аҳмаджон Юсупов дастлаб 9 ойлик ижтимоий-иқтисодий тараққиёт натижалари ҳақида сўзлаган.

Кейин эса вилоятда йўл қўйилган камчиликлар, хусусан, қишга тайёргарлик оқсаётганини айтган ҳоким бу йилги қиш мавсуми учун яна қўшимча равишда 41 минг 600 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ғамлаш зарурлигини айтган.

Йўл қўйган камчилик ва хатолари учун айрим раҳбарлар ишдан олинган ушбу йиғилишда Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг ўринбосарларидан бири иштирок этгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG