Линклар

Оренбургда одам савдосида айбланган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди


21 ноябр куни Оренбург вилояти Ички ишлар бош бошқармаси тарқатган расмий маълумотда айтилишича, Ўзбекистон фуқароси Оренбург шаҳрида ижарада турган хонадонлардан бирида махсус гуруҳ ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Оренбург полиция бошқармаси исми ошкор қилинмаётган бу шахснинг жиноий фаолиятини тасдиқловчи ҳужжатлар Ўзбекистондан юборилганини маълум қилди.

Маълум бўлишича, ҳозирда 24 ёшли ўзбекистонлик бу йигит Оренбургнинг 1-рақамли Тергов изоляторида сақланмоқда. Унинг Россия ҳудудида бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

“Текширув якунланганидан кейин, Ўзбекистон фуқароси ўз юртига экстрадиция қилинади” – дейилади Оренбург ИИБси расмий хабарномасида.
XS
SM
MD
LG