Линклар

logo-print
Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қоҳирада намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда якшанба кундан буён камида 22 киши қурбон бўлгани, 1 минг 750 га яқин одам жароҳатланганини маълум қилди.

Аммо, Қоҳирадаги марказий ўликхона расмийларидан олинган маълумотга кўра, сўнгги уч кун ичида бу муассасага 24 кишининг жасади келтирилган.

Мамлакат телевидениеси Таҳрир майдонига йиғилган намойишчиларга қарата полициянинг ёш оқизувчи газ ва резина ўқларни қўллаётгани акс этган кадрларни намойиш қилди.

Таҳрир майдонидаги намойишларга якшанба куни қўшилганини айтган 23 ёшли Аҳмад Айяд ҳарбийлар зўравонлигидан даҳшатга тушганини айтмоқда.

- Одамларнинг отилаётгани ва ўлдирилаётгани телевидениеда намойиш этилаётганининг ўзиёқ даҳшат. Ҳукуматдагилар нима бўлаётганини яхши тушунмаётганга ўхшайди. Улар биз ҳеч кимни ўлдирмадик, деб турган пайтда бу қотилликлар телевидениеда дунёга намойиш қилинмоқда, - дейди Таҳрир майдонидаги намойишчилардан бири.

Намойишчилар мамлакат бошқарувини вақтинча қўлига олган ҳарбий раҳбарлар ўз салоҳиятини кучайтиришидан хавотир билдириб, мамлакат бошқарувини фуқаровий раҳбарга топширишни талаб қилмоқда.

Бир ҳафтадан сўнг мамлакатда парламент сайловлари бўлиб ўтиши кутилаётган эди.
XS
SM
MD
LG