Линклар

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия президенти Башар ал-Ассаднинг ҳокимиятдаги умри қисқа эканини таъкидлади.

Истанбулдан туриб сўзлаган Туркия Бош вазири Ассаднинг “танклар ва артиллерия қуролларига таянган даври қисқа бўлиши”, тез орада унинг ҳам “ҳокимиятдан кетадиган куни келиши”ни таъкидлади.

Туркия раҳбарияти Сурия президенти Башар ал-Ассад режимининг намойишчиларга нисбатан ҳарбий куч қўллаётганини танқид қила бошлаганидан буён икки давлат ўртасидаги муносабатлар таранглашиб бормоқда.

Бугун Туркия матбуоти Сурия шимолидан ўтиб бораётган туркиялик зиёратчиларнинг автобуслари карвонига суриялик ҳарбийлар ҳужум қилгани ва икки турк фуқароси жароҳатлангани ҳақида хабар тарқатди.

Айни кезда бугун Сурия муҳолифати вакиллари илк бор Буюк Британия ташқи ишлар вазири Уилям Ҳааг билан учрашди.

БМТ берган маълумотга кўра, Сурияда март ойи ўрталарида бошланган намойишларнинг қонли тарзда бостирилиши боис камида 3 ярим минг одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG