Линклар

2011 йилнинг 10 ойи давомида Россияда GM Uzbekistan АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси ўтган йил шу даврига нисбатан 30 фоизга кўпайди.

Европа бизнес уюшмасининг автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон Россия бозорида 46 минг 570 та Нексия ва 32 минг 909 та Матиз - жами 79 минг 479 дона автомобил сотган.

Қўмита маълумотига кўра, GM Uzbekistan Россия бозорида автомобиллар сотиш бўйича ўнинчи ўринни эгаллаган.

Айни пайтда Россияда энг кўп сотилган автомобиллар рўйхатида Нексия тўққизинчи, Матиз ўн олтинчи ўринни эгаллаган.
XS
SM
MD
LG