Линклар

Астрахан полицияси ўнлаб ўзбекистонлик ноқонуний меҳнат муҳожирини ушлади


Россия Федерациясининг Астрахан вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати миграция қонунчилигига зид равишда автотранспортда кетаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик меҳнат мухожири транспорт полицияси томонидан қўлга олинганини билдирди.

Астрахан-Волгоград йўналиши бўйича иккита автобусда кетаётган 120 нафар йўловчининг ҳужжатлари текширилган пайтда йўловчилар Россияга зиёрат мақсадида келганларини айтган. Бироқ кейинроқ улар ишлаш учун боргани маълум бўлган.

Новости ахборот агентлигининг 21 ноябр кунги хабарига кўра, 120 йўловчидан 40 нафари Россияга кириш, миграция рўйхатидан ўтиш тартиби, ҳаракатланиш каби қоидаларнинг 18-моддаси 8-бандини бузгани аниқланган.

Полиция ходимлари қўлга олинган шахсларни Миграция хизматининг маҳаллий бўлими ходимларига топширган.

Қайд этилган модда бўйича уларга нисбатан маъмурий протокол тузилган. Мазкур қонун беш минг рубл жарима тўлаш ва мамлакатдан чиқариб юборишни назарда тутади.
XS
SM
MD
LG