Линклар

logo-print
Бокс бўйича оғир вазндаги собиқ жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Руслан Чагаев 2012 йил 21 январ куни рингга қайтади.

Бу ҳақда Universum Box-Promotion промоутерлик компанияси соҳиби Валдемар Клюкс маълум қилди.

Sportbox.ru интернет нашри хабарига кўра, ўзбекистонлик боксёр иштирокидаги жанг Германиянинг Штудгарт шаҳрида бўлади.

Чагаевнинг рақиби ҳозирча маълум эмас. Клюксга кўра, унинг исми яқин фурсатда эълон қилинади.

Руслан Чагаев WBA – Жаҳон бокс уюшмасининг “вақтинчалик” жаҳон чемпиони унвони учун 27 августда бўлган жангда россиялик Александр Поветкинга бой берди.

33 ёшли Чагаев профессионал рингда 30та жанг ўтказиб 27тасида ғалаба қозонган, 2та ўйинда ютқазган ва бир ўйин дуранг натижа билан тугаган.
XS
SM
MD
LG