Линклар

Обама Эронга қарши янги санкциялар қўллаш ҳақидаги фармонни имзолади


АҚШ Эроннинг энергетика ва нефт-кимё саноатига қарши янги санкциялар жорий қилди.

21 ноябр куни АҚШ Эроннинг “пулларни ювишдаги иштироки” борасида хавотир билдирди, аммо Эрон Марказий банкига тўлиқ санкциялар эълон қилмади.

АҚШ молия вазири Тимоти Гайтнер дунё банкларини Теҳроннинг ядровий дастурига ёрдам бераётган бўлиши тахмин қилинаётган Эрон Марказий банки билан бизнес юритишда эҳтиёткор бўлишга чақирди.

БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги янги ҳисоботида Эрон ядровий қурол яратишга уринганини тасдиқловчи далиллар борлигини маълум қилганидан кейин Эронга қарши босимлар кучая бошлади.

АҚШ президенти Барак Обама душанба куни эълон қилган баёнотда Эрон ўзини халқаро ҳамжамиятдан яккалаб қўйиш йўлини танлагани, Қўшма Штатлар ва ҳамкорлари Эрон режимига босимни кучайтиришни давом эттириши билдирилган.
XS
SM
MD
LG