Линклар

АҚШ Конгресси аъзолари сарф-харажатни камайтиришга келиша олмади


АҚШ Конгресси аъзолари Федерал ҳукуматнинг 15 триллион долларлик қарзини камайтириш бўйича келишувга эриша олмади.

Айни масала билан шуғулланаётган қўмита аъзолари душанба куни эълон қилган қўшма баёнотда Конгрессдаги бир-бирига рақиб бўлган Респубикачилар ва Демократик партия вакиллари бюджет камомади хусусида келиша олмаганидан афсусланиш билдирган.

Мазкур қўмитанинг вазифаси келаси ўн йил давомида камомадни 1,2 триллион долларга камайтириш йўлларини топишдан иборат эди.

Икки партия вакиллари келишувга эриша олмагани сабабли АҚШ биржалари кўрсаткичи пасайди.
XS
SM
MD
LG