Линклар

Афғонистон делегацияси Покистонга сафар қилади


Покистон Афғонистон делегациясини қабул қилишга рози бўлгани ҳақида Афғонистон президентининг матбуот котиби Аймал Файзий маълум қилди.

Покистон Афғонистон делегациясини қабул қилишга рози бўлгани ҳақида Афғонистон президентининг матбуот котиби Аймал Файзий маълум қилди.

Афғонистон мамлакат Олий тинчлик кенгаши раиси Бурҳониддин Раббонийга уюштирилган суиқасд юзасидан тергов олиб бориш учун Покистонга расмий делегация жўнатмоқда.

Афғонистон президентининг матбуот котиби Аймал Файзий Покистон Афғонистон делегациясини қабул қилишга рози бўлганини маълум қилди.

Афғонистон делегацияси Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари ҳамда разведка хизмати вакилларидан иборат.

Кобул делегациясининг Исломободга 22 ноябр куни жўнаб кетиши режаланган.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Тахмина Жанжуа Афғонистон делегациясининг Исломободга келиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

71 ёшли Бурҳониддин Раббоний шу йил сентябр ойида Кобулдаги уйида ўзини толиблар вакили деб таништирган худкуш салласи остига яширган портловчи мосламани портлатгани оқибатида ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG