Линклар


19 ноябр куни Сурхондарёнинг “Сариосиё” чегара пукнтида ўзбек чегарачилари “Кўлоб-Москва” йўловчилар поездини текшириш пайти 1,5 килограмм героинни олиб кетаётган Тожикистон фуқаросини қўлга олди.

Ўзбекистон МХХ Чегара хизмати маълумотига кўра, тожикистонлик фуқаро героинни Россияга етказмоқчи бўлган.

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон чегарачилари жорий йилнинг учинчи чорагида Тожикистондан наркотик моддаларни поезд ва автомобиллар орқали олиб ўтишга ҳаракат қилинган жами 12 та ҳолатни аниқлаган.
XS
SM
MD
LG