Линклар

logo-print

Бугун минглаб мисрликлар ҳокимият фуқаровий ҳукуматга топширилишини талаб қилиб Миср пойтахти Қоҳиранинг Таҳрир майдонига йиғилди.

Янги ҳукуматнинг ваъда қилинган ислоҳатларни кечиктираётганига норозилик билдирган мисрликлар тўрт кундирки норозилик намойишларини давом эттирмоқда.

Душанба куни Миср ҳукумати Ҳарбий кенгашдан истеъфога чиқишини сўраганига қарамай, бу таклиф ҳозирча инобатга олинганича йўқ.

Расмийларга кўра, сўнгги кунлардаги норозиликлар пайти камида 24 киши ҳалок бўлган ва 1200дан зиёд киши жароҳатланган. Бироқ бошқа манбалар, ўлганлар сони 30дан ошгани ҳақида хабар қилмоқда.

Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Мисрнинг ҳарбий раҳбарлари инсон ҳуқуқларини “ҳимоя қила олмагани” билдирилган.

Ташкилот эълон қилган баёнотда Қуролли кучлар олий кенгаши ҳокимиятдан ағдарилган Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак режими каби намойишчиларга қарши репрессив усуллар қўллагани билдирилган.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Мисрда қон тўкилганидан жиддий хавотир билдириб, мамлакат раҳбарларини инсон ҳуқуқлари ва фуқаролар эркинликлари ҳимояланишини “кафолатлаш”га чақирди.

Миср ҳукумати 28 ноябр кунига белгиланган сайлов кечиктирилмаслигини маълум қилди.

Бу жорий йилнинг феврал ойида Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг илк сайлов бўлади.
XS
SM
MD
LG