Линклар

Атамбаев Россияга ваъда берди


Қирғизистон чегарасини Россия ҳарбийлари қўриқлаши мумкин

Қирғизистон чегарасини Россия ҳарбийлари қўриқлаши мумкин

Россиянинг “Известия” газетасига суҳбат берган Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Кремл иродаси билан ташкил этилган Бож иттифоқига қўшилишга тайёр эканини билдирди. Қирғизистоннинг сайланган президенти, амалдаги Бош вазир Атамбаевга кўра, Қирғизистоннинг Бож иттифоқига қўшилиши Россия ҳарбийларининг бу мамлакат ҳудудидаги ҳозирлиги учун асос бўлади.

Атамбаев россиялик ҳамкасби Путин билан Қирғизистон президентлигига сайланишидан 20 кун аввалроқ, яъни 2011 йилнинг 10 октябрида учрашган эди.

Атамбаев россиялик ҳамкасби Путин билан Қирғизистон президентлигига сайланишидан 20 кун аввалроқ, яъни 2011 йилнинг 10 октябрида учрашган эди.

“Агар Қирғизистон Бож иттифоқига қўшилса, бизнинг чегараларимиз ўз-ўзидан Россиянинг ташқи чегарасига айланади. Бу чегарани биз Россия билан ҳамкорликда қўриқлаймиз”, деган Алмазбек Атамбаев “Известия” газетасига берган суҳбатида.

Атамбаев, шунингдек, суҳбат давомида Қирғизистонда жойлашган Россия ҳарбий бўлинмаларини бирлаштирган ягона ҳарбий база тузилишини ҳам таъкидлаган. Гап шундаки, Қирғизистонда Россиянинг бир ҳарбий ҳаво базаси ва 4 та ҳарбий объекти бор.

Бишкеклик сиёсатшунос Искандер Ўрмоннинг айтишича, Атамбаевнинг мазкур баёноти Қирғизистон мустақиллигига таҳдид сифатида баҳоланиши лозим.

- Россия ҳарбийларининг мамлакатга киритилиши Қирғизистон мустақиллигини таҳдид остига қўяди. Чегарани ўзга мамлакат ихтиёрига топшириб қўйган ҳукумат иқтисодий, сиёсий масалаларни мустақил ҳал эта олмайди. Шунинг учун Атамбаевнинг мазкур баёнотини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиш керак, -деди Искандер Ўрмон.

Айрим таҳлилчилар қирғиз ҳарбийлари русларсиз ҳам мамлакат хавфсизлигини таъминлай олади, деб ҳисоблайдилар.

Айрим таҳлилчилар қирғиз ҳарбийлари русларсиз ҳам мамлакат хавфсизлигини таъминлай олади, деб ҳисоблайдилар.

Айни пайтда хавфсизлик масалалари бўйича эксперт Тўқтўғул Қақчикеев, 2014 йилгача НАТО қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши ортидан минтақада таҳдидлар кучайишини эсга олган ҳолда, чегараларнинг Россия билан ҳамкорликда қўриқланиши айни муддао бўлади, деган фикрда:

- Бу жуда тўғри қарор. Агар чегара Россия ҳарбийлари билан ҳамкорликда қўриқланса турли таҳдидлар ва беқарорликларнинг олди олинган бўлади, -деди Тўқтўғул Қақчикеев.

Айрим таҳлилчилар эса АҚШ ҳарбий транзит маркази жойлаштирилган Қирғизистон ҳудудига Россия чегарачиларининг киритилиши ва мамлакатда рус ҳарбийлари ҳозирлигининг кучайтирилиши минтақадаги геосиёсий вазиятга кескин таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтишмоқда.

Қирғизистонда АҚШ транзит марказидан ташқари Россиянинг 1 та базаси ва 4 та ҳарбий объекти жойлашган.

Қирғизистонда АҚШ транзит марказидан ташқари Россиянинг 1 та базаси ва 4 та ҳарбий объекти жойлашган.

- АҚШ билан Россия ўртасидаги таранглик яққол сезила бошланди. Масалан, Сирия борасидаги келишмовчиликлар бунга энг оддий далил бўла олади. БМТда овоз бериш жараёнида АҚШ ва Россия ўртасида зиддиятлар пайдо бўлаяпти. Айни пайтда Афғонистон, Покистон ва Қирғизистон масаласида АҚШ билан Россиянинг сиёсати бир ҳил. Шунинг учун Қирғизистонга Россия ҳарбийларининг киритилиши АҚШ ва Россия ўртасида катта сиёсий савдолашувга сабаб бўлади, -деди таҳличи Кубат Кўжўналиев.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, Алмазбек Атамбаев Қирғизистон ҳукуматида Бож иттифоқига тезликда қўшилиш тарафдори бўлган сиёсатчилардан бири. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ўмурбек Бабанов эса Қирғизистоннинг Бож иттифоқига қўшилишига ҳали эрта эканини айтиб келади. Айни пайтда Қирғизистон жамоатчилиги, жумладан, Россия ва Қозоғистонни кийим-кечак билан таъминлаётган қирғиз енгил саноат бирлашмалари Бож иттифоқига қўшилишга қарши чиқишмоқда.

Божхона иттифоқи Москва ташаббуси билан 2009 йилда ташкил этилган. Унга Россия, Қозоғистон ва Белорус аъзо бўлган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG