Линклар

logo-print

Яқинда Озодлик мухлиси Самарқанддаги машҳур зиёратгоҳда бўлиб қайтди. У тақдим этган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Совет даврида зиëратгоҳга асосан ҳажга боришни орзу қилганлар ташриф буюришган.

Бу жойга туристлар олиб келинмаган. Хрушчёв даврида бу ерга қайсидир мусулмон давлатининг ҳукумат бошлиғи келгани айтилади.

Ўзбекистоннинг аксар обидалари каби бу ер ҳам арчалардан ҳоли эмас.

Зиëратгоҳга ташриф буюрганимда мени уч нарса ҳайратлантирди.

Биринчиси, мақбаранинг қайта таъмирлаш учун ëпилгани.

Иккинчиси, Ўзбекистонда эркаклар ва аëлларнинг бир масжидда ибодат қилаëтгани.

Учинчиси, зиёратгоҳга кираверишда ҳарбий кийимдаги одамларнинг тургани. Ким билади балки террористлар ибодат баҳонасида келиб ...



1998 йилда бутунлай янгидан қурилган Имом ал-Бухорий зиëратгоҳида Тошкент, Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Андижон, Наманган ва Қўқондан келган усталар ишлаган.

Избосканлик Йўлбарс Ҳожи 15 та устун билан киришдаги учта дарвозани, яккатутлик Абдуғани Абдуллаев 32 та устун билан айвон ишларини қилган.

Мақбарани самарқандлик Мирумар Асадов қурган.

Имом Бухорийнинг рамзий қабрини қуришда Эрондан келтирилган қимматбаҳо тош ишлатилган. Бу тош ўзидан ёруғлик ўтказади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG