Линклар

logo-print
22 ноябр куни Хатлон вилоят суди Россия ва Эстония фуқаролари бўлган икки рус учувчисини озод қилди.

“Ролкан” ширкати учувчилари россиялик Садовничий ва Эстония фуқароси Руденко шу йилнинг 12 мартида чегарани ноқонуний кесиб ўтганлик, контрабанда ва халқаро парвоз меъёрларини бузганлик айби билан Қўрғонтепа шаҳрида хавфсизлик ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.

8 ноябр куни Қўрғонтепа суди рус учувчиларининг ҳар бирини 8,5 йилданга озодликдан маҳрум этганди.

Кремл расмий Душанбедан Садовничий ва Руденкога нисбатан ҳукм бекор қилиниб, улар зудлик билан қўйиб юборилишини талаб қилди.

Тожикистон Москва талабини бажаргунича юзлаб тожикистонлик меҳнат муҳожирлари Россия ҳудудидан ҳайдалди.
XS
SM
MD
LG