Линклар


Бугун Туркия полицияси курд исёнчиларига алоқадорликда айблаб, ўнлаб одамни ҳибсга олди.

Туркия матбуотига кўра, мамлакатнинг жануби-шарқидаги Диёрбакир, ғарбий шаҳарлари Истамбул, Измир ва Бурса шаҳарларида полиция томонидан ўтказилган махсус рейд натижасида 70 га яқин киши ҳибсга олинган.

Ушланганларга Курдистон ишчи партиясига алоқадорлик айби қўйилмоқда.

1984 йилдан буён Туркиянинг жануби-шарқида ўз мухториятини ташкил этиш мақсадида курашиб келади.

Шу пайтгача юз берган тўқнашувларда 40 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Курдистон ишчи партияси ПККни Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи террорчи ташкилот дея эълон қилган.
XS
SM
MD
LG