Линклар

logo-print

Ўзбекистонда жосусликда айбланиб 16 йилга қамалган 63 ёшли Юрий Корепанов мамлакатни тарк этиб, айни пайтда Россиянинг Екатеринбург вилоятида яшаяпти.

Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, Корепанов 29 августда Ўзбекистондан чиқиб кетган, бироқ бу фақат 22 ноябр куни жамоатчиликка маълум бўлди.

Корепанов қамоқдан чиққач унга Ўзбекистонни тарк этишига рухсат берилмаётгани айтилган эди.

Собиқ полковник Юрий Корепанов ўтган йилнинг 2010 йилнинг 30 октябрида Ўзбекистонга сафар қилаётган кезда Ўзбекистон чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтганлик ва давлатга хиёнатда айбланиб, қўлга олинган эди.

2011 йилнинг 11 январида эса Ўзбекистон ҳарбий трибунали Россия фуқаролигини олган ва айни пайтда Ўзбекистон фуқаролигидан тегишли тарза воз кечмагани айтилаётган Юрий Корепановни ватанга хиёнат қилганликда айблаб, 16 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

Суднинг бундай ҳукми Россияда кескин норозилик билан қарши олинган ва шу йил 16 феврал куни Россия Ташқи ишлар вазири муовини Григорий Карасин Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаев билан учрашган эди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда қамоққа ҳукм қилинган собиқ полковникни озод этиш талаби билан Москвада пикет ўтказилган, уни озод қилиш талаби билан уюштирилган Россиянинг бошқа шаҳарлдарида петицияга минглаб одам имзо чеккан эди.

Юрий Корепанов 2002 йилгача Ўзбекистонда яшаган ва аввалига Ўзбекистон ҳарбий қўшинлари таркибида, кейин эса Тошкентдаги Олий ўқув юртларидан бирининг ҳарбий кафедрасида дарс берган.

2002 йилда Россиянинг Екатеринбург вилоятида яшайдиган ўғли Дмитрий олдига кўчиб борган Корепанов, у ерда Россия фуқаролигини олган.
XS
SM
MD
LG