Линклар

logo-print
Украина президенти Виктор Янукович мухолифат лидери Юлия Тимошенко Киевда қамоқдан ташқарида
икки кунлик тиббий муолажадан ўтишини айтди.

Янукович буни Украинага ташриф буюрган Литва президенти Далиа Грибаускайте билан учрашувдан кейин маълум қилди.

Айни пайтда хавфсизлик кучлари 2004 йилги “Зарғалдоқ инқилоби”нинг етти йиллиги муносабати билан намойиш ўтказилишининг олдини олиш мақсадида Киевдаги Мустақиллик майдонининг бир қисмига тўсиқлар ўрнатди.

Зарғалдоқ инқилобининг мингга яқин тарафдори Тимошенконинг суратларини кўтариб, Мустақиллик майдонига йиғилди. Уларга қарши Януковичнинг бир неча юз тарафдори ҳам майдонга борди.

Полиция ходимлари билан айтишган бир неча шахс ҳибсга олинди.
XS
SM
MD
LG