Линклар

logo-print
20 декабр куни Москвада МДҲ Давлат раҳбарларининг норасмий саммити бўлади. Буни МДҲ ижроия қўмитаси раиси котиби Сергей Лебедевга асосланиб 22 ноябр куни Регнум ахборот агентлиги хабар қилди.

Лебедевга кўра, саммитда МДҲнинг 20 йиллик фаолиятига якун ясалади ва ривожланиш истиқболлари белгилаб олиниши режаланган.

МДҲ доирасида турли соҳаларда ҳамкорлик ривожланаётганини таъкидлаган Сергей Лебедев Эркин савдо ҳудуди ҳақида имзоланган шартнома олдинга ташланган қадам эканини таъкидлади.

18 октябр куни МДҲнинг саккиз давлати Эркин савдо ҳудуди ҳақида келишувни имзолади. Бироқ Озарбайжон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳужжатга имзо чекмади. Бу давлатлар йил охиригача узил-кесил қарор қабул қилиши керак бўлади.
XS
SM
MD
LG