Линклар

logo-print

Мисрдаги намойишчилар ҳарбий раҳбар таклифини рад қилди


Миср ҳарбий кенгаши раҳбари Маршал Ҳусайн Тантавий телевидение орқали халққа мурожаат қилмоқда.

Миср ҳарбий кенгаши раҳбари Маршал Ҳусайн Тантавий телевидение орқали халққа мурожаат қилмоқда.

Миср пойтахти Қоҳиранинг Таҳрир майдонини эгаллаб олган минглаб намойишчи мамлакатни бошқараётган ҳарбий қўмондоннинг зўравонликларни тўхтатиш учун эълон қилган таклифини рад қилди.

Сешанба куни миллий телевидение орқали халққа мурожаатида Ҳарбий кенгаш бошлиғи Маршал Ҳусайн Тантавий ҳокимиятни тезроқ фуқароларга топшириш учун 2012 йилнинг биринчи ярмида президент сайлови ўтказилишини таклиф қилди.

Тантавий армия бошқарувига тезроқ чек қўйиш учун бошқа таклифларни ҳам ўртага қўйди.

Дастлабки режага кўра, Миср ҳарбийлари мамлакатни 2012 йил охири ёки 2013 йил бошигача бошқариши назарда тутилган эди. Бироқ Таҳрир майдонидаги минглаб намойишчи ҳарбий раҳбарнинг таклифини рад қилди.

Айни пайтда АҚШ сўнгги тўрт кун давомида норозилик намойишларини бостиришда Миср ҳукумати “меъёрдан ортиқ куч қўллагани”ни қоралади.

Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, зўравонликлар оқибатида камида 30 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG