Линклар

АҚШ қуроллар шартномаси бўйича Россия билан ҳамкорликни тўхтатди


АҚШ Европада оддий қуроллар ҳақидаги келишув бўйича Россия олдидаги айрим мажбуриятларини тўхтатди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Виктория Нуланд Вашингтон Европадаги оддий қуроллар тўғрисида Россияга маълумот бермаслигини айтди.

- АҚШ Европада оддий қуроллар ҳақидаги келишув доирасида Россия инспекторларини ўз базаларида қабул қилмайди. Биз шартномада кўзда тутилган ҳарбий маълумотлар ва йиллик билдиришномани Россияга тақдим этмаймиз. Билишимизча, НАТОнинг деярли барча иттифоқчилари ҳам шундай йўл тутади, - деди Давлат департаменти расмийси.

Нуланд Вашингтон томонидан бундай қарор қабул қилганини Россия билан қуролларни назорат қилиш бўйича олиб борилган музокаралар жуда чўзилиб кетгани билан изоҳлади.
XS
SM
MD
LG