Линклар

2012 йил 1 январдан бошлаб МТС-Ўзбекистон ширкати “Dial’Ok”, “Узун суҳбатлар», “Салом”, “Универсал” ва “Эксклюзив” номли тариф дастурларига ўзгартириш киритди.

Ушбу дастурлар бўйича бошқа уяли телефон операторлари ва Ўзбекистон телекоммуникация тизимига кирган номерларга бир дақиқа қўнғироқ қилиш нархи икки ярим центдан уч центгача ошади.

UCell оператори ҳам айрим дастурлар нархини оширишни режалаган. 2 январдан бошлаб “UCell дунёси”, “Кўпроқ мулоқот”, “Тунги”, “Online” ва бошқа олдиндан ҳақ тўланадиган дастурлар учун кундалик абонент тўлови солиқлар билан бирга кунига бир цент қилиб белгиланди.
XS
SM
MD
LG