Линклар

УЗИНФОРМ ахборот агентлиги делегацияга Банкнинг Марказий Осиё бўйича директори Моту Кониш бошчилик қилгани ҳақида хабар қилди.

Ташрифдан мақсад Ўзбекистондаги муҳим вазирлик ва ташкилотлар расмийлари билан учрашувлар ўтказишдан иборат бўлган.

18 ноябр куни Жаҳон банки делегацияси Иқтисодий тадқиқот маркази вакиллари билан учрашган. Йиғилишда Жаҳон банкининг макроиқтисодиёт бўлими бошлиғи Ивайло Изворски, Банкнинг Ўзбекистон бўйича катта иқтисодчиси Екатерина Вашакмадзе, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи Такуя Камата ва бошқалар иштирок этган.

Жорий йил сентябрида Жаҳон банки Таллимаржон иссиқлик электр станцияси қошида Суғдиёна номли яна бир кичик гидроиншоот қурилиши учун Ўзбекистонга 110 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз беришга қарор қилган.
XS
SM
MD
LG