Линклар

Расмий ташриф билан Пекинга келган Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов Хитой президенти Ху Цзинтао билан учрашди.

Сафар давомида икки давлат раҳбарининг йилига қўшимча 25 миллиард куб метр табиий газни Хитойга сотишга оид келишувни имзолаши кутилмоқда.

Янги келишув билан Хитойга экспорт қилинаëтган йиллик туркман гази ҳажми 65 миллиард куб метрга етади ва бу Хитой 2010 йилда истеъмол қилган газнинг тенг ярмини ташкил қилади.

Пайшанба куни Бердимуҳамедовнинг туркман газини Хитой жанубига етказиб берадиган 8 700 километрлик қувурлар лойиҳасининг рамзий очилиш маросимида қатнашиши кутилмоқда.

Пекиндаги сўзлашувлар давомида Хитойнинг Туркманистон нефт ва газ саноатига янги технологиялар сотиб олиш учун имтиëзли кредит ажратишни давом эттириши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG