Линклар

logo-print
Покистоннинг қудратли ҳарбийларини жиловлашда Америкадан ëрдам сўраш жараëнига аралашганига оид тахминлар кучайган бир пайтда Исломобод ҳукуматининг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳусайн Ҳаққоний истеъфога чиқди.

Покистон Бош вазири идораси матбуот котибининг билдиришича¸ ҳозирда элчи Ҳаққонийнинг бу жараëнга алоқаси бор-йўқлиги юзасидан махсус текширув бошланган.

Ҳаққоний истеъфосига муносабат билдирган АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Бен Родес бу воқеани Покистоннинг ўз ички иши дея атади¸ айни пайтда элчи фаолиятига Оқ уй маъмуриятининг яқин ҳамкори сифатида юқори баҳо берди.

Вашингтон расмийси¸ Исломобод ҳукумати кимни ўз элчиси этиб тайинлашидан қатъий назар¸ АҚШ ҳукумати у билан самарали ҳамкорлик қилишини таъкидлаб ўтди.

Ҳаққоний АҚШ расмийларига Покистон ҳарбийларини жиловлашни сўраб мурожаат қилгани ҳақидаги овозаларни рад этмоқда¸ Ташқи ишлар вазирлиги эса¸ бу воқеани мутлақ уйдирма дея атамоқда.
XS
SM
MD
LG