Линклар

Россия Давлат думаси меҳнат муҳожирларининг рус тилини билишини шарт қилувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

“Россия Федерациясидаги хориж фуқароларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ЖЭК¸ савдо ва маиший хизмат соҳасида ишлаш истагида бўлган мигрантлардан рус тилини тегишли даражада билишини тасдиқловчи расмий ҳужжат талаб қилишни кўзда тутади.

Давлат думасининг расмий изоҳига кўра¸ собиқ СССР ҳудудида 1991 йилнинг 1 сентябрига қадар берилган мактаб аттестати ëки университет дипломи, ëхуд Россия Федерацияси ҳудудида 1991 йил 1 сентябридан сўнг берилган айни шундай гувоҳномалар рус тилини билишни тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинади.

Бундан ташқари¸ Россия Маориф ва фан вазирлигининг рус тили бўйича давлат тестидан ўтилгани тўғрисидаги сертификати ҳам расмий ҳужжат ўлароқ қабул қилинади.

Айтилишича¸ ҳозирда Россия ўқув юртларида хорижийлардан рус тили бўйича тест олиш ваколатига эга 160 дан ошиқ марказ иш олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG