Линклар

22-23 ноябр кунлари Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëев Фарғонага сафар қилди.

22 ноябр куни Фарғона вилояти халқ депутатлари Кенгашида ўтказган йиғилишида Мирзиёев Фарғона шаҳрини реконструкция қилиш режасини бошлашга оид фармойиш берди.

Мазкур йиғинда Шуҳрат Собиров Фарғона вилояти ҳокимининг иқтисод ва қурилиш ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинланди ва Фарғона шаҳрини қайта қуриш вазифаси Шуҳрат Собиров зиммасига юклади.

Бунгача Қўқон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Собиров¸ Қўқонни қайта таъмирлаш ишлари учун президент Каримов олқишига сазовор бўлган.

Аммо Озодликка мурожаат қилган кўплаб қўқонликлар шаҳарни ободонлаштириш баҳонасида амалга оширилган бузиш ва қуришлар оқибатида уйсиз ва дўконсиз қолганларидан шикоят қилган эдилар.

Маҳаллий ҳуқуқ фаолларига кўра¸ оддий аҳоли Фарғона шаҳрини реконструкция қилиш режасига кўра¸ шаҳардаги қатор маҳаллалар¸ хусусан президент трассаси деб аталадиган магистрал йўл бўйидаги уйларнинг қиш ичи бузилишидан чўчимоқда.

13 октябр куни Фарғонага сафар қилган президент Ислом Каримов шаҳарни янада гўзаллаштиришга оид маслаҳатлар берган ва афтидан шаҳарни реконструкция қилиш режаси президент кўрсатмаларига асосан амалга оширилади.
XS
SM
MD
LG