Линклар

Буюк Британия ҳукумати ядровий дастурини очиқлашга оид халқаро талабларга бўйсунмаëтган Теҳрон ҳукуматига нисбатан янги санкциялар жорий қилганига жавоб тариқасида Эрон мамлакатдаги Британия элчисини ҳайдаб чиқармоқчи.

Бугун Эрон депутатлари шу ҳақдаги фавқулодда қонун лойиҳасини ҳозирлади.

Лойиҳанинг якшанба куни парламент муҳокамасига тақдим этилиб¸ овозга қўйилиши кутилмоқда.

Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса¸ Эрон ва Буюк Британия ўртасидаги дипломатик муносабатлар элчи даражасидан ишончли вакил мақомига туширилади.

Ҳафта бошида АҚШ¸ Британия ва Канада асосан Эроннинг нефт ва кимë¸ шунингдек банк секторини нишонга олувчи янги жазо чоралари қўллаш қарорини эълон қилди.

БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлиги ўз сўнгги ҳисоботида Эрон ядровий дастурининг атом қуроли яратишда қўлланиладиган жараëнларга яқинлигини таъкидлади ва учала Ғарб ҳукумати санкциялари ана шу хулосага асосланди.

Расмий Теҳрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларга қаратилганини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG