Линклар

Таҳрир майдонидаги тўқнашувлар қайта бошланди


Таҳрир майдони.23 ноябр¸ 2011 йил.

Таҳрир майдони.23 ноябр¸ 2011 йил.

Мисрни бошқараëтган ҳарбийлар фуқаровий бошқарувга ўтишни тезлатиш ҳақида ваъда бериб турган бир пайтда¸ Қоҳира марказидаги Таҳрир майдонида намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларнинг бугун қайта бошлангани хабар қилинмоқда.

Сешанба кечқурун мисрликларга қилган телемурожаатида ҳукмрон ҳарбий кенгаш раҳбари¸ маршал Ҳусайн Тантавий Мисрни ҳарбий бўлмаган президент бошқарувига ўтказишга йўл очувчи сайловларни келаси йилнинг биринчи ярмида ўтказишга ваъда берди.

Аммо Таҳрир майдонида норозилик намойишини давом эттираëтган минглаб мисрликлар бу таклифни қабул қилмади ва ҳарбий кенгашдан мамлакатни бошқаришни зудлик билан муваққат фуқаровий кенгашига топширишни талаб қилмоқда.

Шанба кундан бери намойишчиларга нисбатан қўлланилган зўравонлик оқибатида камида 30 одамнинг ўлгани айтилмоқда.

28 ноябр куни Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан бери Мисрда илк бор демократик тарзда парламент сайловлари ўтказилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG