Линклар

Фарғона заводи акциялари болгар ширкатига сотилди


Болгария ширкати акцияларни АҚШнинг Chevron ]irkatidan sotib oldi.

Болгария ширкати акцияларни АҚШнинг Chevron ]irkatidan sotib oldi.

Тормоз суюқлиги ва мотор мойи ишлаб чиқариш бўйича Болгариядаги энг йирик Prista Oil гуруҳи Фарғонадаги Uz –Texaco қўшма корхонасининг Chevron Corp’s ширкатига қарашли 50¸1 фоиз ҳиссасини сотиб олди.

Бу ҳақда АҚШдаги Bloomberg агентлигига Prista Oil ширкати раиси Пламен Бобоков маълум қилди.

Uz-Texaco 1997 йилда Ўзбекнефтгаз давлат ҳиссадорлик компанияси билан АҚШдаги TEXACO Overseas Holding Inc ширкатлари ўртасида тузилган қўшма корхонадир.

Болгария ширкати раҳбари бундай қарорни Европада молиявий ва иқтисодий инқироз кучайиб бораëтган айни кезларда Марказий Осиë каби барқарор бозорга сармоя ëтқизиш бехатарлиги билан изоҳлади.

“Ўзбек заводида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ярмини Марказий Осиëдаги қўшни давлатлар¸ шунингдек Украина ва Молдовага сотишни режалаштирмоқдамиз”¸ деди Бобоков Bloomberg мухбири билан суҳбатда.

Ўз номини Uz-Prista деб ўзгартирган Фарғонадаги қўшма корхона 2012 йилда 48¸800 тонна¸ 2013 йилда эса¸ 500¸000 тонна мотор мойи ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда. Бобоковга кўра¸ келаси йил давомида завод маҳсулотлари савдоси ҳажмининг 60 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Prista Oil ҳозирда Туркия ва Жазоирда айни шундай заводларга эга.
Ҳозирча Болгария ширкатининг Фарғона заводи акцияларини қанчага сотиб олгани жамоатчиликка ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG