Линклар

Шанба куни пичоқлаб кетилган озарий журналисти ва ëзувчиси Рафиқ Таги бугун Баку касалхонасида жон берди.

Озарбайжон ҳукумати¸ сиëсий ислом ва Эроннинг кескин танқидчиларидан бири бўлган Таги шанба куни уйига кетаëтганда номаълум шахс томонидан пичоқланган эди.

Етти жойидан зарба еб¸ касалхонага ëтқизилган озарий ëзувчиси ўлимидан бир неча соат олдин Озодликнинг Бакудаги мухбирига:

- Аҳволим оғир ва барқарор. Барқарор ва оғир¸ аммо ëмонлашмаëтир¸ деб гапирган эди.

2007 йилда Баку суди ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарни танқид қилувчи деб топилган мақоласи учун Рафиқ Тагини 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Айни мақола муносабати билан Эрон оятуллоҳларидан бири Фозил Ланкароний¸ Тагини ўлдириш бўйича фатво берган эди.

Таги ўлими муносабати билан баëнот эълон қилган Озарбайжондаги Эрон элчихонаси ўз ҳукуматининг бу қотилликка алоқаси йўқлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG