Линклар

logo-print

Россия президенти Дмитрий Медведев¸ агар АҚШ эҳтимолий ракета ҳужумларидан мудофаа тизимини Европага жойлаштириш юзасидан Москва хавотирларини инобатга олмаса¸ Россия ракеталари АҚШнинг Европадаги мазкур тизимини нишонга олажагидан огоҳлантирди.

Телевидение орқали қилган чиқишида Медведев¸ агар Вашингтон ва Москва АҚШнинг 2020 йилга қадар Европада ракета ҳужумидан мудофаа қилиш тизимини ўрнатиш режаси юзасидан муросага эришмаса¸ ўз ракеталарини ғарбий Калилинград вилоятига жойлаштиришидан пўписа қилди.

Медведев шунингдек¸ агар АҚШ ўз режасидан воз кечмаса¸ Москва Вашингтон билан ядровий қуроллар назорати тўғрисидаги келишувдан чиқишини ҳам билдирди.

- Кўнгилсиз сценарий юзага чиқса¸ Россия қуролсизланиш ва қуроллар назорати соҳасида бошқа қадамларни ҳам қўллаш ҳаққидан фойдаланиши мумкин. Стратегик ҳужум ва мудофаа тизимлари ўртасидаги ажралмас алоқа боис¸ Россия СТАРТ келишувидан чиқишгача бориб етиши мумкин¸ деди президент Медведев.

АҚШ расмийлари Европани эҳтимолий ракета ҳужумидан ҳимоя қилишга қаратилган мудофаа тизимининг¸ Эрон ва Шимолий Кореядан келаëтган таҳдидга жавоб эканини таъкидламоқда.

Аммо Москва бу режа ўз ядровий арсеналини заифлаштиришга қаратилганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG