Линклар

Равшан Эрматов яна Осиëнинг энг яхши ҳаками деб топилди


Равшан Эрматов

Равшан Эрматов

23 ноябр куни Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида Осиë футбол конфедерацияси (ОФК) йилнинг энг яхши ўйинчиси¸ ҳаками¸ футбол федерацияси ва жамоасини аниқлаб¸ уларни тақдирлаш маросимини ўтказди.

ОФК расмий сайтидан олинган маълумотга кўра¸ ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов кетма-кет тўртинчи маротаба Осиëнинг энг яхши ҳаками деб топилди.

Энг яхши ëрдамчи ҳакам деб ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов топилди.

Йилнинг энг яхши футболчиси соврини иккинчи бор Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаровга шахсан ФИФА президенти Зеп Блаттер томонидан топширилди. Жепаров мазкур совринга 2008 йилда ҳам сазовор бўлган эди.

Йилнинг энг яхши мураббийси соврини япониялик Норио Сасакига¸ йилнинг энг яхши Футбол федерацияси соврини Япония футбол федерациясига¸ йилнинг "Fair play" соврини Жанубий Корея терма жамоасига¸ йилнинг энг яхши клуби соврини эса Қатарнинг "Ас-Садд" жамоасига насиб қилди.
XS
SM
MD
LG