Линклар

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўтган асрнинг 30-йилларида мамлакат жануб-шарқида амалга оширилган ҳарбий амалиëтлар давомида минглаб курдларнинг ўлдириб юборилгани юзасидан кечирим сўради.

Ҳукмрон Адолат ва тараққиëт партияси йиғилишида сўзлаган Эрдўғон лозим бўлса¸ давлат номидан кечирим сўраш кераклигини айта туриб¸ дарҳол “Мен кечирим сўрайман” деган баëнот берди.

Эрдўғонга кўра¸ 1936-39 йиллар давомида Дерсим шаҳрида амалга оширилган ҳарбий амалиëтлар оқибатида 13 800 нафар курд ўлдирилган.

Туркия Бош вазири ушбу қонли воқеаларга оид архив материалларининг жамоатчилик учун очилиши лозимлигини ҳам таъкидлади.
XS
SM
MD
LG