Линклар

Баҳрайндаги исёнлар бўйича ҳисобот эълон қилинди


Баҳрайн қироли Ҳамад бин Иса ал-Халифа.

Баҳрайн қироли Ҳамад бин Иса ал-Халифа.

Баҳрайн қироли Ҳамад бин Иса ал-Халифа йил бошида ҳукуматга қарши уюштирилган намойишларни тарқатишда хизмат ваколатларини суиистеъмол қилган расмийлар жавобгарликка тортилиши ва лавозимидан бўшатилишини маълум қилди.

Баҳрайн қироли феврал-март ойларидаги воқеалар юзасидан текширув олиб борган мустақил комиссия ҳисоботи эълон қилиниши пайтида ана шундай ваъда берди.

Ҳисоботда қайд этилишича, намойишларни тарқатиш жараёнида меъёрдан ортиқ куч қўлланилган, ҳибсдагиларга нисбатан қўпол муомала қилинган ва беш нафар маҳбус қийноқлар натижасида нобуд бўлган.

Ҳужжатда Баҳрайндаги воқеаларга Эроннинг алоқаси бўлгани ҳақидаги иддаолар тасдиқланмагани билдирилган.
XS
SM
MD
LG