Линклар

logo-print

Яман президенти ва мухолифат келишув имзолади


Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ ўзига дахлсизлик берилиши эвазига ваколатларини топширмоқчи.

Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ ўзига дахлсизлик берилиши эвазига ваколатларини топширмоқчи.

Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ ва мухолифат вакиллари Саудия Арабистони пойтахти Риёдда ҳокимиятни топшириш ҳақида шартнома имзолади.

Араб давлатлари воситачилигида эришилган келишувга мувофиқ, Яманни 33 йил бошқарган Солиҳ ўзига дахлсизлик берилиши эвазига ваколатларини ўринбосарига топширади. У мамлакатни муддатидан олдин сайлов ўтказилгунига қадар бошқаради.

АҚШ Риёдда эришилган шартномани олқишлади.

- Қўшма Штатлар Яман ҳукумати ва мухолифат Яман халқи иродасига мос равишда ҳокимият тинч ва тартибли равишда топширилиши тўғрисида имзоланган шартномани олқишлайди. Бу Яман халқининг ягона, демократик, хавфсиз ва фаровон давлат барпо этиш йўлида олдинга ташланган қадамдир, - деди АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Марк Тонер.

Айни пайтда Яман пойтахти Санаа марказига жойлашиб олган намойишчилар ҳукумат ва мухолифат келишувини рад қилиб, президент Солиҳнинг дарҳол кетишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG