Линклар

Покистон АҚШга янги элчи тайинлади


Покистоннинг АҚШдаги янги элчиси Шерри Раҳмон.

Покистоннинг АҚШдаги янги элчиси Шерри Раҳмон.

Покистон парламенти аъзоси ва собиқ ахборот вазири Шерри Раҳмон хоним мамлакатнинг АҚШдаги янги элчиси этиб тайинланди.

- Ҳар бир соҳада муаммолар мавжуд. Бугунги кунда Покистонда ҳам қатор муаммолар бор. Мен терроризмни назарда тутаяпман. Бу муаммони ҳал қилиш учун бор имкониятни ишга солаяпмиз. Биз Покистонда кўп қурбонлар бердик. Қон бекорга тўкилмаслиги керак. Биз ўз қароримизда қатъиймиз. Биз ўз мақсадимизни ҳамма ерда бир овоздан ҳимоя қиламиз, - деди янги лавозимга тайинланиши муносабати билан Исломободда сўзлаган Шерри Раҳмон.

Покистондаги ҳукмрон партияда муҳим ўрин эгаллаган Шерри Раҳмон сешанба куни истеъфога чиққан Ҳусайн Ҳаққонийнинг ўрнини эгаллади.

Ҳаққоний Покистон ҳарбийлари салоҳиятларини чеклашда АҚШдан ёрдам сўраб Вашингтонга мактуб ёзгани ҳақидаги иддаолар сабабли у элчилик лавозимидан истеъфога чиқди.

Ҳаққоний мактуб ёзганини рад қилган. Покистон Ташқи ишлар вазирлиги мактуб ҳақидаги иддаони “уйдирма ҳикоя” деб атаган.
XS
SM
MD
LG